«INTELLIGENT CONTROL SYSTEMS» МЧЖ ҚК Ўзбекистон Республикасидаги «Шоҳпахта» газ конида газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасининг автоматлаштирилган бошқарув тизимини яратиш бўйича комплекс ишларни амалга оширмоқда.

«ICS» МЧЖ ҚК «Шоҳпахта» газ-конденсат конининг газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасини автоматлаштирилган бошқарув тизимини (ГЦҚҚ АБТ) ишлаб чиқди ва тайёрлади. Буюртмачи — «ЎЗБЕККИМЁМАШ заводи» АЖ.

Газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмаси (ГЦҚҚ) конда қазиб олинаётган газни механик аралашмалардан, томчи намликлардан тозалаш ва конденсатларни ажратиш учун мўлжалланган.

ГЦҚҚ ТЖАБТ (технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқарув тизими) қуйидагилар учун хизмат қилади:

  • ГЦҚҚ технологик жараёнини ишончли ва хавфсиз олиб бориш;
  • Параметрларни узлуксиз марказлаштирилган ҳолда назорат қилиш ва таҳлил қилиш;
  • Авария ҳолатлари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантириш;
  • Технологик жараён параметрларини автоматик равишда барқарорлаштириш;
  • Ускуналарни масофадан бошқариш ва ходимларга маълумотларни тақдим этиш.

Ҳозирги вақтда «ICS» МЧЖ ҚК томонидан объектда шеф-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари олиб борилмоқда.

ГЦҚҚ ТЖАБТнинг жорий этилиши ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, якуний маҳсулот сифатини яхшилаш, нафақат ГЦҚҚнинг хомашё ва энергия ресурслари сарфини, балки умуман конни ишлатиш харажатларини камайтириш имконини беради.

Другие фото